Содержимое
🟦🟦🟦 Партия етакчиси Фарғонада ижтимоий ҳимоя соҳаси билан танишди 🔴 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятда ўрганишлар олиб бормоқда. Партия етакчиси дастлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси фаолиятини ўрганди. Мазкур бошқарма Давлат раҳбарининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда замонавий бинода аҳолига кенг кўламли ижтимоий хизматлар кўрсатиб келмоқда. Жараёнда мутахассислар томонидан Ўзбекистонда ногиронликни белгилаш тизимини рақамлаштириш ва соҳада хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасидаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Рақамларга назар: ➡️Фарғона вилоятида жами 95 989 нафар ногиронлиги бўлган шахс рўйхатга олинган. ➡️Уларнинг 15 058 нафари 18 ёшгача бўлган болалар. ➡️Болаларнинг 7 094 нафари ўзгалар парваришига муҳтож. ➡️2025 йил давомида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация техник воситаларига муҳтож 10 899 нафар шахсга амалий ёрдам кўрсатилган. Бошқарма томонидан ушбу йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда ва эҳтиёжманд қатламни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш таъминланмоқда. Робахон Маҳмудова бошқарма ходимлари билан мулоқотда ҳар бир инсон ижтимоий кўмакка муҳтож бўлганда, зарур ёрдамни ўз вақтида олиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, замонавий технологиялар орқали хизматларни такомиллаштириш ва ёрдам самарадорлигини ошириш муҳимлигига эътибор қаратди. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ҳокимият ҳамда Агентлик билан ҳамкорликда янги механизмларни ишлаб чиқиш бўйича ўз тавсияларини берди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз