Содержимое
🟦🟦🟦 Фракция раҳбари эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудованинг Фарғона вилоятидаги ўрганишлари муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларида давом этмоқда. Маълумки, жорий йилда Рамазон ойи давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, «Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида ўтказилмоқда. Ушбу хайрли ташаббус доирасида партия раҳбари Фарғона шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бор фуқаролар билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари ҳамда кундалик эҳтиёжларини ўрганди. Хусусан, Фарғона шаҳридаги «Афросиёб» МФЙда яшовчи Муяссархон Юнусова хонадонида кечган мулоқот ниҳоятда самимий ва таъсирли бўлди. Муяссархон аянинг тақдири синовларга тўла: уч фарзандни тарбиялаётган ёлғиз аёлнинг уйи кутилмаганда содир бўлган ёнғин оқибатида буткул вайронага айланган эди. Оғир дамларда маҳаллий ҳокимлик ва саховатпеша ҳомийлар кўмаги билан қисқа муддат ичида янги, шинам уй тиклаб берилди. Муяссархон Юнусова партия етакчиси билан суҳбатда ижтимоий хизмат ходимлари томонидан кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликдан мамнунлигини билдирди. Кўрсатилган бундай эътибор унга маънавий куч бағишлаганини таъкидлаб, фарзандларини Ватанга муносиб инсонлар этиб тарбиялашни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйганини айтди. Вилоят бўйлаб ўрганишлар ва аҳоли билан бевосита мулоқотлар давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз