TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3121

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры514Количество просмотров
Опубликован28 февр.28.02.2026, 05:11
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 ЧЕГАРАОЛДИ МАҲАЛЛАДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ 🔴 Фарғона туманининг энг олис ва ўзига хос ҳудудларидан бири — Қирғизистон Республикаси билан чегарадош «Ҳосилот» маҳалласи «Адолат» СДП ишчи гуруҳи диққат марказида бўлди. Мазкур ҳудуднинг ўзига хослиги шундаки, 250 нафардан зиёд фуқаро қўшни давлат ҳудуди ичида жойлашган, бироқ Ўзбекистонга қарашли бўлган эксклав ер майдонларидаги хонадонларда истиқомат қилади. 3000 нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган «Ҳосилот» маҳалласи аҳли асосан малина етиштириш ва чорвачилик орқали рўзғор тебратади. Бу ерда деҳқончилик шунчаки машғулот эмас, балки асосий даромад манбаидир. Ҳар бир оила томорқадан унумли фойдаланиб, йил давомида ўртача 10 миллиондан 100 миллион сўмгача даромад олади. Бу эса ҳудуд аҳолисининг меҳнатсеварлиги ва тадбиркорлик салоҳияти юқори эканидан далолат беради. Мазкур маҳаллада ўрганиш олиб борган Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудова маҳалла «еттилиги» вакиллари билан учрашиб, ҳудудни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш масалаларини муҳокама қилди. Мулоқот давомида партия етакчиси февраль ойида ўтказилган «Огоҳ бўлинг, фирибгар!» тарғибот лойиҳасига алоҳида тўхталди. Ахборот технологиялари ривожланган бугунги даврда кибержиноят ва фирибгарлик қурбонига айланмаслик учун аҳолининг ҳуқуқий ва рақамли саводхонлигини ошириш ҳаётий зарурат экани таъкидланди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда фуқаролар бир қатор масалаларни ўртага ташладилар. Хусусан: – Аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли кредитлар ажратиш; – Болалар нафақаси ва ижтимоий ёрдам тизими; – Электр таъминоти сифатини яхшилаш, янги трансформаторлар ўрнатиш ва эскирган симёғочларни замонавий темир-бетон таянчларга алмаштириш масалалари. Кўтарилган ҳар бир мурожаат юзасидан туман масъулларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ушбу тадбир аҳоли муаммоларини бевосита жойида ўрганиш, уларни ҳал этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди. Зеро, «Адолат» партиясининг мақсади — ижтимоий адолат тамойилларини ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон ҳаётида қарор топтиришдир. Партия етакчисининг жойлардаги учрашувлари давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз