Содержимое
🟦🟦🟦 ФАРҒОНАДА «AДОЛАТ»ЧИ ШИФОКОРЛАР САФИ ЯНАДА КЕНГАЙДИ 🔴 Фарғона шаҳар болалар шифохонаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти вилоятдаги энг йирик ва намунали жамоалардан бири саналади. Илгари 100 нафардан зиёд аъзони бирлаштирган ушбу ташкилот сафига бугун яна 25 нафар фидойи тиббиёт ходимлари қўшилиб, «Адолат» СДП аъзосига айланди. Таъкидлаш жоизки, 170 ўринга мўлжалланган мазкур шифохонада бугунги кунда 38 нафар шифокор ва 214 нафар ҳамшира болажонлар саломатлиги йўлида туну кун хизмат кўрсатмоқда. Жарроҳлик, неврология, анестезиология ва реанимация каби 10 та бўлим энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлангани касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имконини бермоқда. Фидокорона меҳнат қилаётган ушбу жамоанинг сиёсий фаоллиги ҳам таҳсинга лойиқ. Шифохона бош шифокори Ҳокимжон Ибрагимовнинг таъкидлашича, жамоанинг «Адолат» партиясини танлаши бежиз эмас: «Биз аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббиёт ходимларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга устувор аҳамият қаратаётган «Адолат» партияси сафида бўлишни мақсад қилдик. Бу бизга нафақат касбий, балки ижтимоий масъулиятни ҳис этишда ҳам куч беради». Янги қабул қилинган аъзоларга гувоҳномаларни топшириш маросими ҳақиқий байрам тадбирига айланди. Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова тадбир иштирокчиларини қутлар экан, тиббиётчиларнинг партияга бўлган ишончи учун миннатдорлик билдирди. Партия етакчиси янги аъзоларга гувоҳномаларни шахсан топшириб, уларни адолат ва қонунийлик тамойиллари йўлида содиқ хизмат қилишга чақирди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз