TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3132

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры550Количество просмотров
Опубликован28 февр.28.02.2026, 10:50
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА 🔴 Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудова Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни шахсан ўрганди. Партия етакчиси шифохонада бемор болалар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот қилиб, озиқ-овқат хавфсизлиги ва тиббий хизмат сифати устидан партиявий назорат ўрнатилишини ҳамда соҳадаги камчиликлар юзасидан тизимли чоралар кўрилишини таъкидлади. Маълумотларга кўра, овқатдан заҳарланиш белгилари билан мурожаат қилган 62 нафар боланинг 22 нафари мазкур шифохонага ётқизилган эди. Шифокорларнинг тезкор ва фидокорона ҳаракатлари натижасида қисқа фурсатда 18 нафар бола соғайиб, оиласи бағрига қайтди. Айни дамда қолган 4 нафар беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, улар тажрибали мутахассисларнинг қатъий назорати остида зарур муолажаларни олмоқда. Робахон Маҳмудова болалар саломатлиги масаласи «Адолат» СДП учун энг устувор йўналиш эканини алоҳида таъкидлади. Муассасаларда бу каби нохуш ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун тизимли чоралар кўриш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, партия етакчиси томонидан қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилди: – Мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тайёрлаш устидан жамоатчилик назоратини кескин кучайтириш; – Боғчаларни сифатли маҳсулотлар билан таъминловчи етказиб берувчиларнинг масъулиятини ҳуқуқий жиҳатдан ошириш; – Бирламчи тиббий ёрдам сифатини юқори даражага олиб чиқиш ва профилакторий ишларини жадаллаштириш «Ҳар бир боланинг саломатлиги — жамият келажаги демакдир», — деди Робахон Маҳмудова мулоқотда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз