TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3136

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,720Количество просмотров
Опубликован4 мар.04.03.2026, 06:01
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 Аёл — жамият таянчи, бола — миллат келажаги Ижтимоий адолат барқарор бўлган қудратли келажак барпо этишни мақсад қилган ҳар қандай миллат, аввало, аёллар ва болалар ҳуқуқини кафолатли ҳимоя қилиши зарур. Шу маънода, “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Президент Фармони мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолат тамойилларини амалда таъминлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Фармон аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка мутлақо муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Чунки мамлакатимиз қонунчилигида илк бор аёл ва бола ҳуқуқининг маънавий асослари муфассал белгилаб берилмоқда. Бунда, аввало, эрта никоҳ ва вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳ ҳолатларининг олдини олишга қаратилган янги чоралар жорий этилмоқда. Хусусан, никоҳ ёшини пасайтиришга доир истисно ҳолатларини қўллаш тартиби янада қатъийлаштирилади. Бунда ҳар бир ҳолатда ёшларнинг ҳуқуқий, жисмоний ва руҳий манфаатлари устувор мезон сифатида баҳоланади. Эрта никоҳ кўпинча таълимнинг узилиши, ижтимоий ҳимоясизлик, саломатликка хавф ва иқтисодий қарамликка олиб келади. Демак, мазкур чора келажак авлоднинг соғлом ва билимли бўлиб камол топишини таъминлашга хизмат қилади. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз