TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3151

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры899Количество просмотров
Опубликован5 мар.05.03.2026, 15:25
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 Фармацевтика мустақиллиги — халқ саломатлиги кафолати Инсон қадрини улуғлаш ва унинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш ҳақида гап кетганда, энг аввало, сифатли тиббий хизмат ва арзон ҳамда самарали дори воситалари масаласи кун тартибига чиқади. Президентимиз таъкидлаганидек, фармацевтика соҳаси нафақат соғлиқни сақлаш тизимининг ажралмас қисми, балки мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини белгиловчи стратегик йўналишга айланиб улгурди. Давлатимиз раҳбари раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган бугунги видеоселектор йиғилиши эса ушбу тизимни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги тўққиз йилда соҳага 1,8 миллиард доллар инвестиция киритилгани, ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 бараварга ошиб, 7,3 триллион сўмдан ортгани ислоҳотларнинг амалий натижасидир. Бугун маҳаллий маҳсулотларимиз дунёнинг 55 та давлатига экспорт қилинаётгани ўзбек брендининг халқаро тан олинишидан далолат беради. Бироқ эришилган натижалар тўхтаб қолиш учун асос бўлолмайди. Олдимизда ички истеъмолдаги маҳаллий дорилар улушини 2030 йилгача 70 фоизга етказиш ва экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга олиб чиқишдек улкан вазифа турибди. Эндиликда нафақат дори воситалари, балки биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва косметика ишлаб чиқарувчилари ҳам божхона имтиёзларига эга бўлиши маҳаллийлаштириш кўламини янада кенгайтиради. Афсуски, айрим ҳудудларда яратилган имкониятлардан фойдаланиш даражаси қониқарли эмас. Жиззах ва Бўстонлиқ фармацевтика зоналаридаги бўш турган ерлар, баъзи вилоятларда лойиҳаларнинг сустлиги соҳада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплигини кўрсатади. Соҳада барқарор ривожланишни таъминлаш учун жорий йилда 1 миллиард доллар инвестиция жалб этилиши белгиланди. Шунингдек, видеоселектор йиғилишида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги имтиёзлар пакети эълон қилинди. 1 апрелдан бошлаб янги лойиҳаларнинг 3 йил муддатга ер, фойда ва мол-мулк солиқларидан озод қилиниши, хорижий валютадаги 7 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилиши соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш йўлида навбатдаги қадам бўлди. Албатта, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилаётган имтиёзлар, энг аввало, дорихоналардаги нарх-навонинг пасайишида ўз аксини топиши лозим. Зеро, фармацевтика соҳасидаги мустақиллик — бу миллат саломатлиги ва эртанги кунга бўлган ишонч, демакдир. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram