TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3166

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,660Количество просмотров
Опубликован13 мар.13.03.2026, 04:45
Содержимое поста

Содержимое

БИЛИМЛИ ЁШЛАР — «АДОЛАТ» ТАЯНЧИ ВА ЮРТ ИСТИҚБОЛИ 🔴 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова мамлакатимизда ҳар пайшанба ўтказиладиган "Ёшлар куни" муносабати билан Фарғона шаҳридаги Президент мактабида бўлиб, таълим даргоҳининг фаолияти ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва ёшлар билан суҳбатлашди. Илм-фанга чанқоқ 168 нафар ёш таҳсил олаётган мазкур мактабда педагоглар ва ўқувчилар билан кечган самимий мулоқот юртимиздаги таълим ислоҳотларининг амалий ифодасига айланган. “Раҳбар ва ёшлар” мавзусидаги очиқ мулоқотда Робахон Маҳмудова юртимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати, давлат дастурлари ҳамда “Адолат” СДПнинг бу борадаги устувор вазифаларига тўхталди. Партия раҳбари ўз нутқида ёшлар нафақат демографик фаол қатлам, балки мамлакат тараққиётининг стратегик кучи эканини, уларнинг сифатли билим олиши ва касбий салоҳиятини ривожлантириши давлат сиёсатининг марказида туришини алоҳида таъкидлади. Учрашув давомида ёшлар тадбиркорлиги ва халқаро таълим имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, “Келажак тадбиркори” ва “Ёшлар венчурс” дастурлари стартап лойиҳаларни халқаро бозорга олиб чиқишда муҳим кўприк бўлаётгани қайд этилди. Таъкидланганидек, ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёш меҳнат бозорига кириб келаётган бир пайтда ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзли кредитлар ва “Ёшлар бизнес инкубатори” тизими уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Ўз навбатида, мактаб ўқувчиларининг эришаётган ютуқлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Жумладан, 11-синф ўқувчиси Дилафруз Собировани АҚШнинг машҳур Гарвард университетига 100 фоизлик грант асосида қабул қилингани ва Президентимиз қўлидан Зулфия номидаги Давлат мукофотини олгани юксак эътирофга лойиқ. Шунингдек, Шаҳризода Мусажоновани дунёнинг нуфузли олийгоҳларидан бири — Гонконг Политехника университетига 128 минг долларлик грант асосида ўқишга киргани ҳам мазкур таълим масканидаги юқори салоҳиятдан далолат беради. Партия раҳбари тенгдошларига чинакам намуна бўлиб, ёшларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган Дилафруз Собировага “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг эсдалик совғаларини топшириб, унинг келгуси изланишларида зафарлар тилади. Мулоқот чоғида ёшларнинг маънавий-ижтимоий қиёфаси, китобхонлик маданияти ва волонтёрлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Ўз навбатида, мактаб кутубхонасига Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан яратилган аудио китоблари жамланмаси тақдим этилди. Шунингдек, Робахон Маҳмудова ёшларни келгусида партия қошидаги “Ёш адолатчилар” қаноти ва Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти ишида фаол бўлишга чорлади. Зеро, бу платформалар ёшларнинг сиёсий онгини юксалтириш ва уларни келажак раҳбарлари сифатида тарбиялашда муҳим мактаб бўлиб хизмат қилади. Учрашув якунида таъкидланганидек, демографик ўсишни иқтисодий кучга, интеллектуал салоҳиятни эса глобал рақобатбардошликка айлантиришда ёшлар асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Бу каби учрашувлар эртамиз эгаларини янги марралар сари руҳлантириши шубҳасиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз