TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3176

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры551Количество просмотров
Опубликован13 мар.13.03.2026, 13:36
Содержимое поста

Содержимое

🎞🟦🟦🟦 Хабарингиз бор, юртимизда ҳар пайшанба "Ёшлар куни" сифатида белгиланган. Ушбу кунни мен ҳам айнан ёшлар даврасида — Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг иқтидорли, илмга чанқоқ ўқувчилари билан ўтказдим ва уларга яратилган шароитлар билан танишиш асносида бевосита мулоқот қилдик. 168 нафар ўғил-қизимиз таҳсил олаётган мазкур таълим даргоҳидаги муҳитни, ёшларнинг кўзида ёниб турган оловни кўриб, очиғи, жуда қувондим. Суҳбатимиз давомида шунга амин бўлдимки, ёшларимиз нафақат жамиятимизнинг демографик фаол қатлами, балки мамлакатимиз тараққиётининг чинакам стратегик кучидир! Биз ёшлар билан тадбиркорлик ташаббусларини, “Келажак тадбиркори” ва “Ёшлар венчурс” дастурлари доирасидаги стартап лойиҳаларни халқаро бозорга олиб чиқиш, шунингдек, хорижда таълим олиш имкониятларини муҳокама қилдик. Айниқса, мактаб ўқувчиларининг эришаётган ютуқларидан бошим кўкка етди. Тасаввур қилинг, 11-синф ўқувчиси Дилафруз Собирова АҚШнинг нуфузли Гарвард университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинибди! Унга партиямизнинг эсдалик совғаларини топширар эканман, Президентимиз қўлидан Зулфия номидаги Давлат мукофотини олган қизимиз билан фахрландим. Яна бир иқтидорли қизимиз Шаҳризода Мусажонова эса Гонконг Политехника университетига 128 минг долларлик грант ютиб олгани мазкур мактабдаги юқори салоҳиятдан далолатдир. Ёшларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини, китобхонлик маданиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида мактаб кутубхонасига Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг “Адолат” СДП томонидан махсус яратилган аудио китоблар жамланмасини топширдик. ⚖️Расмий саҳифаларимиз