TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3206

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры533Количество просмотров
Опубликован18 мар.18.03.2026, 15:42
Содержимое поста

Содержимое

🚫🟦🟦🟦 КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан «Раҳбар ва ёшлар» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган «Ёшлар куни» анъанаси доирасида ўтган мазкур учрашув навқирон авлод вакиллари билан тизимли мулоқотнинг амалий ифодасига айланди. Тадбирнинг дастлабки қисмида Тошкент давлат аграр университети талабалари Қонунчилик палатаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ёшлар кутубхона, музей ва ялпи мажлислар залида бўлиб, қонунлар қандай ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши жараёнларини ўз кўзлари билан кўрдилар. Бу танишув талабаларда парламент фаолияти ҳақида жонли тасаввур уйғотди. Шундан сўнг, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова билан давра суҳбати ташкил этилди. Партия раҳбари ёшлар сиёсати «Адолат» партиясининг устувор йўналишларидан эканлигини алоҳида таъкидлади: «Бугунги ёшлар — фақат келажак эгалари эмас, балки бугунги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ҳамдир. Сизнинг билимга бўлган интилишингиз, ҳуқуқий саводхонлигингиз ва қатъий фуқаролик позициянгиз мамлакат тараққиётининг кафолатидир», — деди партия раҳбари. Тадбирда сўз олган Тошкент давлат аграр университети проректори Жасур Лапасов олий таълим ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорлик ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим кўприк эканини қайд этди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партиянинг «Ёшлар қаноти» республика кенгаши раиси Беҳзод Тўхтамуродов мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва янги лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди. У ёшларни сиёсий жараёнларда нафақат фаол кузатувчи, балки ташаббускор бўлишга чақирди. Учрашувнинг савол-жавоб қисми баҳс-мунозараларга бой бўлди. Талабалар таълим сифати, бандлик, рақамли технологиялар ва тадбиркорликка оид ўзларини қизиқтираётган масалаларни ўртага ташладилар. Ҳар бир мурожаат юзасидан партия масъуллари томонидан асосли тушунтиришлар берилиб, билдирилган таклифлар партиянинг келгуси иш режаларига киритиш учун қайд этилди. «Адолат» СДП ёшлар билан тизимли мулоқотни нафақат муайян кунларда, балки ҳар кунлик иш тартибига айлантиришни мақсад қилган. Бундай учрашувлар навқирон авлоднинг давлат бошқарувига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг овозини олий минбарларга олиб чиқиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. «Адолат» СДП Матбуот хизмати ⚖️Расмий саҳифаларимиз