TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3214

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,330Количество просмотров
Опубликован20 мар.20.03.2026, 01:43
Содержимое поста

Содержимое

#ҚУТЛОВ ШУКРОНАЛИК, ҲАМЖИҲАТЛИК ВА БИРДАМЛИК ТАНТАНАСИ Муқаддас Рамазон ойининг файзу баракоти қалбларимизга ҳузур, хонадонларимизга нур бағишлаб турган ушбу саодатли дамларда, юртимиз мусулмонларини ва кўп миллатли халқимизни инсонийлик, меҳр-оқибат ва эзгулик айёми — Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз! Шубҳасиз, бу муборак кун нафақат бир ойлик тоат-ибодат ва нафс тарбиясининг якуни, балки жамиятимизда маънавий покланиш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тантанасидир. Мурувват ойининг файзиёб кунларида халқимизга хос бўлган олийжаноблик, кексаларни йўқлаш, беморлар ҳолидан хабар олиш ва муҳтожларга кўмак қўлини чўзиш каби фазилатлар янада ёрқинроқ намоён бўлди. Зеро, муборак Ҳадиси шарифларда таъкидланганидек: “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”. Бугун юртимизда инсон қадрини улуғлаш, диний қадриятларимизни тиклаш ва виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар айни шу эзгу тамойилга асосланмоқда. Шу маънода, бу йилги Рамазон ҳайити халқимиз учун том маънода илм ва маърифат байрами сифатида тарихга муҳрланмоқда. Айниқса, байрам арафасида давлатимиз раҳбари иштирокида пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказининг тантанали очилиши ҳамда Самарқанд заминида боқий қўним топган муҳаддислар султони Имом ал-Бухорий мажмуасининг янги қиёфада бўй кўрсатиши барчамиз учун энг улуғ туҳфа бўлди. Бу муаззам масканлар Янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс сари қўйган мустаҳкам қадами, аждодларимизнинг "Иқро!" ("Ўқи!") деган илоҳий даъватига содиқлигимиз рамзидир. Эътироф этиш даркор, Рамазон ҳайитининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган меҳр-оқибат тамойиллари бу йил давлат сиёсати даражасида янада юксак босқичга кўтарилди. Президентимиз ташаббуси билан "Вақф" фонди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилгани "Инсон қадри учун” деган эзгу ғоянинг амалий ифодаси бўлди. 🔴 Биз, "адолатчилар" ҳам ушбу саодатли ой давомида партиямиз депутатлари ва "Ёш адолатчилар" қаноти фаоллари билан биргаликда "Саховат — беназир қадрият" лойиҳаси доирасида юзлаб хонадонларга кириб бордик. Ижтимоий адолат тамойилларига таянган ҳолда, кўмакка муҳтож ватандошларимизнинг оғирини енгил қилиш, уларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатишни ўзимизнинг инсоний ва партиявий бурчимиз, деб билдик. Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин, азизлар! ⚖️Расмий саҳифаларимиз