Содержимое
🟦🟦🟦 Янгиланиш ва эзгулик айёми муборак бўлсин! Наврўз – халқимизнинг энг қадимий, энг азиз ва энг ардоқли байрамларидан биридир. Шу билан бирга, табиатнинг уйғониши, ҳаётнинг янгиланиши, инсон қалбида эзгу орзу-умидларнинг қайта жонланиши билан уйғунлашган шукуҳли айём саналади. Бу кунда инсон табиат билан ҳамоҳанг яшаш, уни асраш ва ундан илҳом олиш ғоясини яна бир бор чуқур англайди, ҳис этади. Ерга уруғ қадаш, дарахт экиш, ҳовли ва маҳаллаларни обод қилиш каби эзгу анъаналар айнан Наврўз руҳи билан боғлиқ экани бежиз эмас. Асрлар давомида турли тарихий синовлардан ўтган Наврўзи олам Янги Ўзбекистон ғояси ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдай эзгу орзуси йўлидан бораётган халқимиз учун бугунги кунда ҳам маънавий таянч ҳисобланади. Наврўз арафасида маҳаллаларимизда ҳашарлар ташкил этилиб, ногиронлиги бўлган, кекса ва беморлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Айниқса, жорий йил Наврўз байрамининг муборак Рамазон ҳайити кунларига тўғри келгани ҳам бу байрамнинг маънавий мазмун-моҳиятини янада бойитмоқда. 🔴 “Адолат” СДП мамлакатимизда қонун устуворлиги, ижтимоий тенглик ва инсон қадрини улуғлаш, шунингдек, эзгу мақсадлар сари халқ бирдамлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишлар, янгиланишларни қўллаб-қувватлайди. Наврўзнинг яратувчанлик ва янгиланиш руҳи айнан шундай эзгу мақсадларимиз билан ҳамоҳангдир. Барчамиз учун янгиланиш, умид ва эзгулик рамзи бўлган Наврўз айёми ҳар бир хонадонга қут-барака, тинчлик ва фаровонлик олиб кирсин! Юртимиз осмони доимо мусаффо, халқимиз ҳаёти тинч ва осойишта бўлсин! ⚖️Расмий саҳифаларимиз