TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3222

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры882Количество просмотров
Опубликован25 мар.25.03.2026, 14:40
Содержимое поста

Содержимое

#Фарғона_вилояти #Ўрганиш Инсон қадри ва мурожаатлар ижроси эътиборда Бугун юртдошларимиз учун муаммо ечими йўлидаги сарсонгарчилик ёки бюрократия каби тушунчалар том маънода ўтмишга айланди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани боис, олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Шу мақсадда Президентимизнинг жорий йил 13 мартдаги видеоселектор йиғилишидаги топшириқлари ижроси доирасида Фарғона вилоятидаги сафаримизни вилоят Халқ қабулхонасидан, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказишдан бошладик. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзоси Зиёдбек Юнусов билан биргаликда фуқароларни қабул қилдик. Хусусан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи М.Маҳмудованинг "бола пули" ажратиш бўйича мурожаатини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдик. Шунингдек, У.Сиражовнинг ипотека асосида олинган уйга рўйхатга қўйиш (прописка) муаммоси тез орада мамлакат қонунчилигида ҳуқуқий ечим топишини билдирдик. Унга бошланғич тўловни қоплаш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бердик. Ҳудудлардаги коммунал ва иқтисодий масалалар ҳам диққат марказимизда бўлди. Жумладан, қувалик О.Мирзаева ўзи яшайдиган "Турк” маҳалласига Давлат дастури доирасида ичимлик суви тармоғи тортилгани, бироқ жараёнда 43 та хонадон ичимлик сувисиз қолганини таъкидлади. Шунингдек, ҳудуддаги чиқинди ташишдаги сусткашликларни баён қилди. Ушбу лойиҳа учун 15 миллион сўм маблағ ажратилган бўлса-да, ишлар тўхтаб қолган. Биз ушбу ҳолатнинг асл сабабларини аниқлаш ва муаммони қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича масъуллар билан келишиб олдик. Иқтисодий адолатни таъминлаш йўналишида Қувасойлик Т.Бакшиев ва бошқаларнинг "Қувасой цемент" АЖдан 6 йилдан буён ундира олмаётган қарийб 8 миллиард сўмлик дивидендлари масаласини назоратга олдик. Суд қарорлари ижросини таъминлаш чоралари кўришни муҳокама қилдик. Шунингдек, қўштепалик фермер Н.Неъматовнинг аукциондаги техник хатолик туфайли ҳисобланган асоссиз солиқ қарздорлиги муаммосини жойида ижобий ҳал қилдик. Бандлик масаласида тошлоқлик З.Собированинг фарзандларини ишга жойлаштириш бўйича мурожаатини ўрганиб, уларга мавсумий даромадли соҳаларда ишлаш ва тадбиркорликни бошлаш бўйича тавсиялар бердик. Ҳа, ҳар бир ечимини топган мурожаат инсон манфаати ва розилигини ифодалайди. Барча мурожаатлар бўйича маҳаллий мутасаддилар билан ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олдик. Фарғона вилоятидаги ўрганишларимиз давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз