TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3231

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры929Количество просмотров
Опубликован26 мар.26.03.2026, 07:55
Содержимое поста

Содержимое

#Фарғона_вилояти #Ўрганиш Фарғона юридик техникумида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдик Донишмандлар ёшликда илм олиш кераклиги ҳақида кўп ва хўб доно ҳикматлар айтишган. Ҳақиқатан, бу даврда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир. Шу боис юртимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши ва замонавий касб-ҳунар эгаллаши давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Фарғона вилоятидаги ўрганишларимиз доирасида пайшанба — “Ёшлар куни” муносабати билан Фарғона юридик техникуми ўқувчилари ва Фарғона давлат университети талабалари билан учрашдик. Даставвал техникумнинг ижтимоий ҳаёти ва ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишдик. 2007 йилда ташкил этилган ушбу илм даргоҳи бугунги кунда ҳудуддаги энг нуфузли билим масканларидан бирига айланган. Муассасада “Устоз-шогирд” анъаналари шарқона тарбия мезонларига ҳамоҳанг равишда йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда 370 нафар ўқувчи "Давлат-ҳуқуқий фаолият", "Юридик хизмат" ҳамда "Суд-ҳуқуқий фаолият" йўналишлари бўйича таҳсил олмоқда. Рақамлар ҳам ижобий динамикани тасдиқламоқда: сўнгги уч йилда техникум битирувчиларининг бандлиги сезиларли даражада ошган. 2023 йилда 20 нафар, 2024 йилда 15 нафар ва 2025 йилда эса 30 нафар ёш мутахассис бевосита Адлия бошқармаси ва вилоят судлари тизимига ишга қабул қилинган. Иқтидорли талабалар учун эса Тошкент давлат юридик университетига 2-курсдан ўқишга қабул қилиниш имконияти яратилгани ёшлар учун катта мотивация манбаидир. Техникум директори Азизбек Эргашев очиб берган давра суҳбатимиз савол-жавобларга бой бўлди. Учрашувда Гарвард университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга кирган Дилафрузхон Собирова мисолида ёшларни юксак марралар сари руҳлантирдик. Миллий қонунчиликдаги янгиликлар, Президентимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган имтиёзлар, ҳуқуқшунослик этикаси ва турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш мавзуларида фикр алмашдик. Ёшлар партиямизнинг истиқболдаги режалари ва ёшлар сиёсатига оид ташаббуслари билан қизиқишди. Айниқса, “Моҳир ҳуқуқшунос бўлиш учун нималарга эътибор бериш керак?” деган савол атрофидаги мулоҳазаларимиз бўлажак юристлар учун фойдали бўлди, деб ўйлайман. Тадбир якунида Фарғона давлат университетининг бир гуруҳ талабаларига партиямизнинг аъзолик гувоҳномаларини топширдик. Вилоятдаги ўрганишларимиз давом этмоқда. ⚖️Расмий саҳифаларимиз