Содержимое
#Фарғона_вилояти #Ўрганиш “Ташаббусли бюджет” Фарғона туманида: лойиҳада юта олмаган, аммо кўмакка муҳтож маҳаллаларда бўлдик Халқни рози қилиш, ҳудудлар фаровонлигини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш — ҳар бир халқ вакили, ҳар бир депутатнинг кундалик фаолиятидаги бош мезон. Бугун “Ташаббусли бюджет” тизими фуқароларнинг ўз ҳудудидаги муаммоларни ҳал этишда шаффоф ва самарали механизмга айланди. Бироқ объектив сабабларга кўра лойиҳада иштирок этиб, етарли овоз тўплай олмаган, аммо ижтимоий аҳволи оғир бўлган маҳаллалар бор. Уларни қўллаб-қувватлаш бизнинг бевосита бурчимиз ҳисобланади. Шу боис, Қонунчилик палатаси депутатлари бу галги ўрганишларида айнан мана шундай "эътибордан четда қолаётган" нуқталарни аниқлаш ва уларга амалий ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Фарғона туманидаги мониторингда биз қуйидаги масалаларни жойида ўргандик. 📍“Гулпиён” маҳалласи: Қирғизистон билан чегарадош, ёғингарчилик кўп бўладиган тоғли ҳудуд. Бу ерда алоқа сифати пастлиги сабабли аҳоли овоз йиғиш имкониятидан етарлича фойдалана олмаган. Маҳалла ички йўлларини асфальтлаштириш учун 1 млрд 647 млн 656 минг сўм сўралган бўлса-да, лойиҳа ғолиб бўлмаган. Натижада 50-, 36-мактабларга борувчи болалар ҳамон абгор йўллардан юришга мажбур бўлмоқда. 3 километрлик эски шоҳ кўчани асфальт қилиш — кечиктириб бўлмас вазифадир. 📍“Қорасув” маҳалласи: ҳудуддаги “Жомий” (400 м), “Оқибат” (300 м), “Комиллик” (300 м), “Иттифоқ” (100 м) ва “Қадрият” (1472 м) кўчаларига жами 2500 метрдан ортиқ асфальт қопламаси ётқизиш учун 1 млрд 647 млн 656 минг сўм зарур эди. Бироқ етарли овоз тўпланмагани туфайли бу эҳтиёжлар қопланмаслиги мумкин. Ҳар бир метр таъмирланган йўл аҳоли кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган омилдир. 📍“Оқтом” маҳалласи: Электр таъминоти тизими маънавий эскирган, 730 та хонадон истиқомат қиладиган ҳудудда қувват кескин пасайган. Бу жиноятчилик кўрсаткичига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Лойиҳа доирасида сўралган 1 млрд 700 млн сўмлик маблағни энергия тизимини янгилаш ва 3 километрлик йўлни таъмирлашга йўналтириш зарур. Албатта, “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўла олмаганлик муаммо ҳал этилмайди, дегани эмас. Биз ушбу рўйхатдаги энг оғир ва муҳим масалани танлаб, депутатлик кўмаги ва тегишли давлат дастурларига киритиш орқали ҳал этиш чораларини кўрамиз. Халқ вакили сифатида маблағ ажратилиши ва ижро сифатини доимий назоратга оламиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз