Содержимое
#Фарғона_вилояти #Ўрганиш “Ҳувайдо” зиёрат мажмуасида нуроний отахонлар билан мулоқот қилдик Фарғона вилоятидаги ўрганиш ишларимизни кўнгилларга ором бағишловчи, маънавият ва маърифат маскани — Фарғона туманидаги “Ҳувайдо” зиёрат мажмуасида давом эттирдик. Бу ерда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими фаоллари, кўпни кўрган, дуогўй отахонларимиз билан самимий суҳбатлашдик. Мулоқот аввалида сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида юртимизда олиб борилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар, “маҳаллабай” ишлаш тизими ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги янгиланишлар ҳақида фикр алмашдик. Эътироф этиш керак, фарғоналиклар дарёдил, меҳмондўст ва фикри тиниқ халқ. Нуроний отахонларимизнинг бугунги ўзгаришлардан мамнунлиги, эртанги кунга бўлган қатъий ишончи ва дуолари бизга янада куч бағишлади. Бетакрор сиймо, тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси Хўжаназар Ҳувайдо мангу қўним топган ушбу масканда ёшлар тарбияси ва таълимига ҳам алоҳида тўхталдик. Зотан, бугунги шиддатли замонда ёшларимизни билимли, юксак одоб-ахлоқли ва баркамол авлод этиб тарбиялашда кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибаси беқиёс мактабдир. Шу сабабли суҳбат давомида “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойилини ҳаётга кенг татбиқ этиш масаласини муҳокама қилдик. Шу билан бирга, нуроний отахонларимиз томонидан кўтарилган маҳаллий муаммолар бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан эканини кўрсатди. Хусусан, 31-мактаб ва 13-мактабга туташ ҳудудларда ўқувчилар хавфсизлиги учун замонавий тротуарлар қуриш лозим. Бу нафақат хавфсизликни таъминлайди, балки ҳудуднинг меъморий қиёфасини ҳам яхшилайди. Чимён ҳудудидаги 15-мактабда 1200 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқув юклама ниҳоятда юқори — биргина 1-синфнинг ўзида 6 та параллель синф мавжуд. Мактабда директор ва ўқитувчилар учун ишчи хоналар етишмайди. Ўқувчиларнинг катта қисми “Зилол” ва “Қурилиш” маҳаллаларидан, қарийб 4 километр масофадан қатнаб ўқишади. Бу эса мактаб учун қўшимча бино қуриш ва транспорт инфратузилмасини яхшилашни кун тартибига чиқаради. Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш ва асфалтлаштириш масаласи ҳам диққат марказимизда бўлди. Нуронийларимиз “Улуғбек” ва “Лангар” маҳаллалари ҳудудидаги абгор ҳолатга келиб қолган кўчаларни таъмирлаш бўйича аниқ таклифлар беришди. Кексаларимизнинг маҳалла ободлиги ва фарзандлар таълими йўлидаги ҳар бир таклифи биз учун дастуруламалдир. Зиёратгоҳдаги файзиёб учрашув нуронийларнинг юрт тинчлиги ва элга омонлик тилаб қилган хайрли дуолари билан якунланди. Ўрганиш сўнгида ҳар бир кўрилган масала ва аниқланган муаммо бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаб олдик. Мақсадимиз — халқ розилиги ва юрт тараққиётидир. ⚖️Расмий саҳифаларимиз