Содержимое
🚫🟦🟦🟦 Фракция аъзолари муҳим масалаларни муҳокама қилдилар 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимизга давлат ташрифининг якунлари ҳақида сўз юритилди. Депутатлар ўзбек ва тожик халқларини қадимдан умумий тарих, яқин маънавий қадриятлар боғлаб келишини, давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганини қайд этдилар. Ушбу ташриф нафақат мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат ришталарини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлгани, балки икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. Икки давлат раҳбарлари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишининг ўтказилиши ҳамкорликнинг узоқ муддатли истиқболларини шакллантириш имконини бериб, икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариши урғуланди. 🔴Йиғилишда кўриб чиқилган навбатдаги масала —“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди. Қонун лойиҳаси билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатининг мажбуриятларини аниқ белгилаш, жамғарма томонидан сарфланган маблағларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво киритишда давлат божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи нормани киритиш таклиф этилмоқда. Батафсил ⚖️Расмий саҳифаларимиз