TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3325

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры4,580Количество просмотров
Опубликован14 апр.14.04.2026, 09:45
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 Суд ҳокимияти мустақиллигининг янги босқичи: судьялар ҳамжамияти органларининг мақоми оширилмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизими учун тарихий аҳамиятга эга бўлган "Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдик. Таъкидлаш жоизки, ушбу қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2025 йил 30 январдаги фармони асосида амалга оширилаётган "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Хўш, бу ислоҳотнинг зарурияти нимада❓ Шу вақтга қадар миллий қонунчилигимизда "судьялар ҳамжамияти органлари" тушунчаси мавжуд бўлса-да, уларнинг яхлит ҳуқуқий мақоми ва фаолият механизмларини тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмас эди. Бу эса судьялар ташкилий фаолиятида ҳуқуқий бўшлиқларни келтириб чиқарар, судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқаришга тўсқинлик қиларди. Эндиликда янги қонун лойиҳаси билан қуйидаги муҳим ўзгаришлар жорий этилмоқда: 🔴 судьялар ҳамжамияти органларининг турлари, вазифалари ва функциялари аниқ белгиланмоқда; 🔴 судьяларга малака даражаларини бериш, интизомий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ваколатларни тўхтатишнинг шаффоф тартиблари қонун даражасида мустаҳкамланмоқда; 🔴 малака ҳайъатлари таркибига тажрибали суд фахрийларини жалб этиш орқали тизимнинг холислиги таъминланади. Айтиш керакки, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд ҳокимиятининг ижро этувчи органлардан мустақиллигини конституциявий принцип даражасида мустаҳкамлайди. Бу эса, пировардида, одил судлов сифатини ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, ушбу қонун лойиҳаси суд ҳокимиятини "адолат қўрғони"га айлантириш йўлида навбатдаги муҳим қадамдир. ⚖️Расмий саҳифаларимиз