TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3326

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры679Количество просмотров
Опубликован14 апр.14.04.2026, 11:03
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 Tадбиркорлар учун "тартибга солиш юки" камайтирилмоқда: Судларда кўрилаётган ишлар сони қисқаради ❗️Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча харажат ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган навбатдаги муҳим қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдик. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат банк ҳисобварақларидаги операцияларни тўхтатиб туриш тартибини тубдан соддалаштиради. Аслида муаммо нимада эди❓ Таҳлилларга кўра, сўнгги 3 йилда иқтисодий судларда ҳисобварақларни тўхтатиб қўйиш бўйича 960 мингдан ортиқ иш кўрилган. Аҳамиятлиси, ишларнинг 95 фоизида солиқ органининг аризаси қаноатлантирилган. ➡️Қолган ҳолатларда тадбиркор ҳуқуқбузарликни тан олиб, камчиликни бартараф этган бўлса-да, барибир судлашишга мажбур бўлган. Бу эса тадбиркор учун ҳам, суд тизими учун ҳам ортиқча вақт ва маблағ сарфи демакдир. Янги тартибга кўра, агар тадбиркор айбини тан олса, солиққа оид ҳуқуқбузарлик юзасидан эътироз бўлмаган тақдирда, ҳисобварақни тўхтатиш ва камчилик тузатилгач, уни қайта тиклашни солиқ органининг ўзи амалга оширади. Агар тадбиркор эътироз билдирса, масала фақат ва фақат суд орқали ҳал этилади. Бунда солиқ органи 3 кун ичида судга даъво киритиши шарт. Суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарган куннинг ўзидаёқ барча чекловлар бекор қилинади. Ишончимиз комилки, ушбу ўзгартиришлар нафақат тадбиркорлик муҳитини яхшилайди, балки низосиз ҳолатларда суд босқичи олиб ташланиши тадбиркорга ўз фаолиятини тезроқ тиклаш имконини беради. Судлар фақат ҳақиқий низоли ва мураккаб ишлар билан шуғулланиши учун шароит яратилади. Энг муҳими, тадбиркорлик субъектларининг асоссиз тўхтаб қолиши олди олинади. Хулоса ўрнида айтганда, янги қонун лойиҳаси "Давлат – тадбиркорнинг кўмакчиси" тамойилини янада мустаҳкамлайди. Эндиликда солиқ органлари ва тадбиркор ўртасидаги низосиз масалалар ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этилади. 🔴Қолаверса, Иқтисодий кодекс ва Солиқ кодексига киритилаётган ўзгаришлар халқаро рейтингларда мамлакатимиздаги бизнес юритиш жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз