TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3327

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры327Количество просмотров
Опубликован15 апр.15.04.2026, 06:38
Содержимое поста

Содержимое

👨‍⚖️ Бугунги кунда суд ҳокимиятининг ижро этувчи органлардан чинакам мустақиллигини таъминлаш — давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. ‼️Шу вақтга қадар миллий қонунчилигимизда “судьялар ҳамжамияти органлари” тушунчаси мавжуд бўлса-да, уларнинг яхлит ҳуқуқий мақоми ва фаолият механизмларини тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмасди. Бу эса тизимда муайян ҳуқуқий бўшлиқларни келтириб чиқараётганди. 📄 Янги қонун лойиҳаси билан тизимда қуйидаги жиддий ўзгаришлар назарда тутиляпти: 🔴Аниқ мақом: Судьялар ҳамжамияти органларининг турлари, вазифалари ва функциялари қонун даражасида аниқ белгиланяпти. 🔴Шаффофлик: Судьяларга малака даражаларини бериш, интизомий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ваколатларни тўхтатиш тартиблари тўлиқ очиқ ва шаффоф механизмга ўтказилади. 🔴 Холислик: Малака ҳайъатлари таркибига тажрибали суд фахрийларининг жалб этилиши тизимда адолат мезонларини янада кучайтиради. 🔴Адолат СДП етакчиси Робахон Махмудоватаъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд ҳокимияти мустақиллигини конституциявий принцип даражасида мустаҳкамлайди. Бу эса, ўз навбатида, одил судлов сифатини ошириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим кафолат бўлиб хизмат қилади. 🧑‍🦲@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг