Содержимое
ЎЗБЕК ШАХМАТИНИНГ ШОНЛИ ТАРИХИГА ЯНГИ САҲИФА БИТИЛДИ Бугун ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача фахр туйғуси жўш урмоқда. Ватанимиз фарзанди Жавоҳир Синдоров Кипрда ўтаётган FIDE Номзодлар турнирида муддатидан аввал зафар қучди. Шу тариқа, мазкур нуфузли мусобақа чўққисини забт этган тарихдаги илк ўзбек шахматчиси сифатида жаҳон чемпионлиги тожи учун даъвогарга айланди. Бу — Янги Ўзбекистоннинг, бутун миллатимизнинг улкан ғалабаси. Зотан, ушбу натижа — мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси билан ёшлар спортига, таълимига ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин самарасидир. Сўнгги йилларда инсон капиталига, ёш авлоднинг ҳар томонлама камолотига қилинаётган сармоя бугун шу қадар тез ва шу қадар салмоқли тарзда ўз меваларини бермоқда. Шахматнинг юксак чўққисига кўтарилган йигитимиз бугун ҳар бир ўзбек хонадонига чексиз ифтихор, ҳар бир ўзбек боласига эса юксак марралар сари интилиш иштиёқини бағишламоқда. Партиямиз кўзлаган мақсадлар ҳам айнан мана шу — ёшларимизни жисмонан соғлом, ақлан баркамол этиб тарбиялаш, Жавоҳир каби юксак салоҳиятли авлодни вояга етказишдир. Ўз навбатида, барча "Адолат"чилар номидан Жавоҳирбекни ушбу шонли ғалаба билан чин қалбдан қутлаймиз ҳамда олдинда турган тарихий — жаҳон чемпионлиги тожи учун ҳал қилувчи матчда унга тиниқ фикр, сабр-матонат ва навбатдаги зафар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз! ⚖️Расмий саҳифаларимиз