TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3345

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,590Количество просмотров
Опубликован22 апр.22.04.2026, 12:28
Содержимое поста

Содержимое

🔴🟦🟦🟦 Ангрендаги “Indigo” боғчаси: Тадбиркорлик ва ижтимоий масъулият уйғунлиги Юртимизда кечаётган ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон қадрини улуғлаш ва фарзандларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашдан иборат. Бу борада давлат ва хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларининг ташкил этилиши нафақат соҳадаги қамровни кенгайтирмоқда, балки маҳаллаларда ижтимоий муҳитни тубдан яхшилашга хизмат қиляпти. Ангрен шаҳрига ташрифимиз доирасида “Мирзо Улуғбек” маҳалласида янгидан қад ростлаган “Indigo” номли давлат-хусусий шерикликдаги мактабгача таълим ташкилотида бўлдик. Муассаса билан танишиш жараёнида энг аввало тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг имкониятларнинг амалий ифодасини кўрдик. Икки қаватли, замонавий қиёфа касб этган ушбу бино 175 нафар болажон учун мўлжалланган. Эътиборлиси, муассаса замон талабларига тўлиқ мос равишда қайта таъмирланиб, жажжи авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва билимли бўлиб улғайиши учун барча қулайликлар яратилган. Бу ердаги шароитлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, болажонлар учун махсус жиҳозланган 5 та гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган. Ўқув машғулотлари хоналари, шинам ётоқхона, замонавий ошхона ва спорт зали ёш авлод ихтиёрида. Ҳар бир хона ва очиқ ҳаводаги болалар майдончалари хавфсизлик ва эстетик талаблар асосида бунёд этилган. Тадбир давомида маҳалла фаоллари ва соҳа мутахассислари билан кечган мулоқотда мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотлар, ёшлар тарбияси ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари диққатимиз марказида бўлди. Биз учун асосийси — ҳар бир боланинг маҳалласидан чиқмай туриб, сифатли таълим-тарбия олишига эришишдир. “Мирзо Улуғбек” маҳалласидаги бу каби масканлар келажакдаги буюк олимлар, ватанпарвар инсонлар камол топадиган маърифат ўчоғи бўлиши, шубҳасиз. Зотан, болажонларимизнинг қувончи ва уларнинг камоли — адолатли жамият қуриш йўлидаги энг катта ютуғимиз. Биз бу каби хайрли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда давом этамиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз