TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3363

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры132Количество просмотров
Опубликован23 апр.23.04.2026, 05:28
Содержимое поста

Содержимое

🔴🟦🟦🟦 Ангренда ижтимоий адолат тантанаси: “Оилалар мустаҳкамлигини кафолатлайлик!” Оила — жамиятнинг узвий бўлаги. Унинг мустаҳкамлиги нафақат маънавий барқарорлик, балки мамлакат истиқболининг гарови саналади. Шу мақсадда Ангрен шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” маҳалласида ўтказилган “Оилалар мустаҳкамлигини кафолатлайлик!” акцияси доирасидаги давра суҳбати қизғин мулоқот ва муҳим ташаббусларга бой бўлди. Тадбирни Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов кириш сўзи билан очиб берар экан, ҳудудда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш ва оилалар фаровонлигини ошириш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Робахон Маҳмудова сўзга чиқди. — Бугун биз оила мустаҳкамлиги ҳақида гапирар эканмиз, жамиятимиздаги энг оғриқли нуқталарга тўхталиб ўтишимиз даркор. Афсуски, арзимас сабаблар билан ажрашаётган ёш оилалар тақдири, нотинч хонадонларда кузатилаётган жиноятлар барчамизни бирдек ташвишга солмоқда. Кўп ҳолларда оилалар парокандалиги, болаларнинг етим қолишига аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан қилинаётган зўравонликлар сабаб бўлмоқда, — деди Сиёсий Кенгаш раиси. Партия етакчиси ўз нутқида, шунингдек, адолат остонадан, яъни оиладан бошланишини алоҳида таъкидлаб, жамиятда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратилганини эътироф этди. — Яхши биласизки, илгари бундай ҳолатлар "оиланинг шахсий масаласи" сифатида ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолиб, яшириб келинарди. Бироқ бугун вазият тубдан ўзгарди. Бундай лоқайдлик инсон тақдирига, миллат келажагига хиёнат эканини англаб етдик. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 3 мартида қабул қилинган Фармон мавжуд тизимни мутлақо янги босқичга олиб чиқди, — деди Робахон Махмудова. Давра суҳбати давомида соҳа мутахассислари томонидан тизимли таҳлиллар баён қилинди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодирахон Джанибекова аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва бу борада депутатлар зиммасига юкланган юксак масъулият ҳақида сўз юритди. "Нуроний" жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими раиси Эсонали Карабаев зўравонликка қарши курашишда миллий тарбиянинг ўрни ва бу жараёнда эркакларнинг оила олдидаги бурчи масалаларига тўхталиб ўтди. Учрашув иштирокчилари бир овоздан таъкидлаганларидек, оилада зўравонлик ва адолатсизликка нисбатан жамиятда муросасизлик муҳитини яратиш — бугуннинг энг муҳим талабидир. Давра суҳбатида маҳаллалардаги “еттилик” тизими ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга ошириладиган “йўл харитаси”ни белгилаб олиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол хотин-қизлар партия аъзолигига қабул қилинди. Робахон Маҳмудова янги сафдошларимизга аъзолик гувоҳномаларини топшириб, уларнинг ижтимоий адолатни қарор топтириш йўлидаги ишларига муваффақият тилади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз