TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #592

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры426Количество просмотров
Опубликован8 февр.08.02.2024, 12:20
Содержимое поста

Содержимое

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Адвокатлик бюролари, фирмалари ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказишда давлат божи камайтирилди 🔰Қонун билан“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: 🏢 Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш(қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш функциялари адлия органларидан Давлат хизматлари марказларига ўтказилди. ✅ Шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди, жумладан: ➖адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари рўйхатдан ўтказилганда давлат божи БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди. (Илгари БҲМнинг 2 баравари эди) 📝 Бундан ташқари, боғдорчилик-узумчилик ширкатларини, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳам Давлат хизматлари марказларининг зиммасига юклатилди. Манба: Ҳуқуқий ахборот adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube