TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова андижонлик “адолатчилар” билан учрашувлари доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Андижон филиалида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан танишди. Жараёнда Робахон Маҳмудова партия сафидаги шифокорлар билан тизимдаги ислоҳотлар юзасидан суҳбатлашди. Шунингдек, партия сафига кириш истагини билдирган 5 нафар тиббиёт ходимларига партия раҳбари томонидан аъзолик гувоҳномалари топширилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube