TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
14 февраль — Шоҳ ва шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун! Ўзининг бебаҳо ижодий мероси билан нафақат миллий маданиятимиз, балки жаҳон адабиёти, адабий-эстетик тафаккури шаклланишида, илм-фан ва давлатчилик тарихида ҳам алоҳида ўрин тутган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур мана неча асрлар оша ўзининг дилбар, бетакрор ва ранг-баранг асарлари билан халқимиз юрагида ҳамон барҳаёт. Адолат, инсонпарварлик ғоялари тараннум этилган Бобур мирзо ижоди инсоният тамаддуни учун муҳим ҳаётий дастуриламалга айланган десак, айни ҳақиқатдир. adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube