TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #613

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,570Количество просмотров
Опубликован18 февр.18.02.2024, 03:39
Содержимое поста

Содержимое

1995 йил 18 февралда илк бор бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг таъсис Қурултойида Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, Республикада демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда сиёсий партия тузиш юзасидан қарор қабул қилинди. Ўтган даврдан бугунги кунгача жамиятимизда адолат тантанаси учун курашаётган “Адолат” социал-демократик партияси, унинг депутатлик корпуси ҳамда 620 мингдан ортиқ аъзолари "Адолат — ҳар бир инсон учун!" каби ҳаётбахш ғоялар ижроси йўлида хизмат қилишда олға бормоқда. Бугунги шодиёна, партиямиз ташкил топганлигининг 29 йиллиги билан барча партиядошларимизни ҳамда партиямиз хайрихоҳларини самимий муборакбод этамиз! Ҳурмат билан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | YouTube