TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #627

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,670Количество просмотров
Опубликован8 мар.08.03.2024, 06:47
Содержимое поста

Содержимое

Мукофот ва эътироф муборак, Наргизахон! Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорига кўра, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизлар мукофотланди. Улар орасида “Адолат” СДПнинг фаол аъзоси, ташаббускор қизимиз Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Қўшчинор” газетаси мухбири Юнусова Наргиза Туйчимурод қизининг “Зулфия” номидаги давлат мукофотига муносиб деб топилгани бизни беҳад қувонтирди. Ижодкор қизимизнинг фидокорона фаолиятига бўлган эътироф барча партиядош аёл-қизларимизга бўлган эътибордир. Ўз навбатида ушбу юксак мукофот Наргизахон қатори барча “Адолат”чи қизларимизни Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга ундайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан Наргизахон Юнусовани юксак мукофот билан самимий муборакбод этаман ва келгуси ишларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман. Робахон МАХМУДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube