Содержимое
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сурхондарё вилоятида бўлиб, сурхондарёлик “адолатчилар” ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди Ҳудуддаги партия дастурий вазифаларининг бажарилиши, лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида қилинаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишилди. Йиғилишда партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятида янада самарадорликни таъминлаш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия аъзоларининг сиёсий билимлари ҳамда фаоллигини ошириш ва бошқа устувор масалалар муҳокама қилинди. Жараёнда партия раҳбари ўтган даврда партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан амалга оширилган ижобий ишлар ва эришилаётган ютуқларни эътироф этар экан, йўл қўйилган айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар билдирди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube