Содержимое
#Давра_cуҳбати Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокидаТермиз давлат университетида“Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусидадавра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия раҳбари йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши ва унинг аввалгисидан фарқлари юзасидан тушунча берди. Қайд этилганидек, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди. Аҳамиятлиси, Конституциявий қонунида кўплаб соҳа ва йўналишлар қаторида ёшлар масаласига ҳам алоҳида устуворлик берилган. Ёшлар ҳуқуқлари акс этаётган алоҳида моддага кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилиши белгиланганлиги алоҳида эътироф этилди. Бу эса, мамлакатимизнинг ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилига содиқлигини исботлади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида муҳим ташаббуслар акс этгани бежиз эмас. "Юрт келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида" шиори остида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партиямиз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида сезиларли ишларни амалга оширмоқдалар. Натижада партиямизни қўллаб-қувватлайдиган ёш сафдошларимизнинг улуши кундан-кунга ошиб бормоқда. Тадбир якунида партия сафига қўшилиш истагини билдирган Термиз давлат университетининг бир гуруҳ талаба-ёшларига партия раҳбари томонидан аъзолик билетлари топширилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube