TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #646

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,530Количество просмотров
Опубликован28 мар.28.03.2024, 06:36
Содержимое поста

Содержимое

Партия Марказий аппаратида ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг ўтган даврдаги фаолияти, партиянинг ғоя ва мақсадлари ҳамда Сайловолди дастуридан келиб чиқадиган вазифаларнинг ижроси, келгусидаги устувор йўналишлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида яратиб берилаётган имкониятлар, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга қаратилган ислоҳотлар хусусида ҳам сўз борди. Самимий руҳда ўтган учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube