Содержимое
#Ёшлар Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати бўйича яратилган шарт-шароитлар ҳолати қандай? Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳамда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти, фаоллари ва депутатлар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жараёнда партия раҳбари Робахон Махмудова«Адолат» СДПнинг дастурий мақсадларида мамлакатимизда тиббиёт соҳасини, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларни сифат жиҳатдан янада юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва бу борада соҳага «Ақлли тиббиёт» тизимини кенг жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб, шу мақсадда партия ва соҳа ташкилотлари ҳамда вакиллари билан доимий ҳамкорликни самарали амалга ошириш халқимиз учун ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишини айтиб ўтди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube