TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #662

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,160Количество просмотров
Опубликован9 апр.09.04.2024, 10:29
Содержимое поста

Содержимое

#Ўзбекистон_24 Самарали ҳамкорлик – аҳолимиз манфаатларига хизмат қилади «Адолат» социал-демократик партияси Сайловолди дастурида илгари сурилган аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар асосида Соғлиқни сақлаш тизимида мунтазам равишда ўрганиш ишларини амалга ошириб келади. Ана шундай анъанавий тадбирлардан яна бири, соҳа фаолияти билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш, ютуқ ва камчиликлар борасида ўзаро фикр алмашиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт Марказида бўлиб ўтди. Ўзбекистон «Адолат» СДП марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганиш, марказ фаолияти билан яқиндан танишиш билан бир қаторда, «Адолат» ғояларига хайрихоҳлик билдирган онкология марказининг бир гуруҳ раҳбар ва ходимлари партия аъзолари сафига қабул қилинди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube