Содержимое
Адолат ва тенг ҳуқуқ таъминланишига эришамиз Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қашқадарё вилоятига хизмат сафари билан борди. Қарши халқаро аэропортида кутиб олинган партия раҳбари дастлаб аэропорт ҳудудида ташкил этилган партиянинг бошланғич ташкилоти билан яқиндан танишди. Ушбу БПТ таркиби 30 нафар «адолатчи»лардан иборат. Партиявий-тарғибот тадбирларини, партия лойиҳаларида илгари сурилаётган ғояларни кенг халқ оммасига етказишда бошланғич партия ташкилотлари ўрни беқиёс. Робахон Махмудова мазкур БПТ иш фаолияти билан яқиндан танишиш давомида, бошланғич ташкилотларнинг партия ривожи йўлида тутган ўрни борасида алоҳида тўхталиб, БПТлар фаолияти аъзолар сонини кескин кўпайтириш, партия лойиҳалари доирасидаги тадбирлар сифатини янада яхшилаш, энг асосийси фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларини кечиктирмай, ўз вақтида ҳал этилиши каби масалалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube