Содержимое
#Қашқадарё_вилояти_Кенгаши Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партиянинг Қашқадарё вилояти Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан вакиллар, партиянинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Ўзаро очиқ мулоқот шаклидаги мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини янада юксалтириш, иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш партиянинг доимий эътибор марказида бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда институт ректори Ориф Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали ўқитувчиси Дилафруз Ёвқочдиевалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш борасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин бўлмиш маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган тизим яратилганини ҳамда ушбу ёндашув амалиётда ўзининг ижобий натижасини бераётганлигини эътироф этдилар. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube