TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #751

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры506Количество просмотров
Опубликован22 мая22.05.2024, 11:02
Содержимое поста

Содержимое

#Бухоро_вилояти_Кенгаши Робахон Махмудова Бухоро хизмат сафари давомида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят минтақавий филиалида бўлиб, тиббиёт ходимлари билан ташкиллаштирилган давра суҳбатида иштирок этди. Шунингдек, муассаса фаолияти билан яқиндан танишиб, тиббиёт масканида амалга оширилаётган самарали ишлар, илмий изланишлар натижасида қўлга киритилаётган муваффақиятлар билан бир қаторда, соҳа вакилларининг келгуси режалари билан ҳам қизиқди. Партия етакчиси «Адолат» СДП электоратининг салмоқли қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш хусусида сўз юритиб, бу борада давлатимиз, қолаверса, партия томонидан амалга оширилаётган ишлар, чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. Самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида ўтган тадбир сўнгида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти минтақавий филиалида БПТ ташкил этилиб, «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган 20 нафар саломатлик посбонларига Робахон Махмудова томонидан партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube