TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
#Бухоро_вилояти_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро вилоятига хизмат сафари билан борди. Даставвал партиямиз етакчиси Бухоро Давлат педагогика институтида бўлиб, институт қошида ташкил этилган БПТ фаолияти билан яқиндан танишди. БПТ аъзолари билан суҳбат давомида, аҳоли орасида партиянинг танилувчанлигини ошириш, партия лойиҳаларида илгари сурилаётган ғояларни аҳолига етказишда бошланғич партия ташкилотлари муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, келгусида мазкур БПТ фаолиятини янада кенгайтириш борасида тегишли тавсиялар бериб ўтилди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube