TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #801

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры556Количество просмотров
Опубликован1 июн.01.06.2024, 08:53
Содержимое поста

Содержимое

Учрашув байрамга муносиб туҳфа бўлди Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро шаҳридаги 57-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида бўлиб, тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Партия раҳбари муассаса тарбияланувчилари ва уларнинг ўқитувчи-тарбиячилари билан мулоқот қилар экан, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларимизни ақлан ва жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар, болажонларга қаратилган юксак эътибор хусусида сўз юритди. Шунингдек, имконияти чекланган ўғил-қизларимизни соғломлаштириш, иқтидори ва орзу-истакларини рўёбга чиқариш борасидаги хайрли ишларга алоҳида тўхталиб, бу борадаги мақсадлар самарадорлигини таъминлаш юзасидан атрофлича фикр алмашди. Жараёнда партия раҳбари томонидан муассасада тарбияланаётган 59 нафар болага байрам совғалари улашилгани 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига муносиб туҳфа бўлди. Шу билан бирга, кўргазмали материаллар орқали болажонларнинг бадиий-эстетик тафаккурини ўстиришга кўмаклашиш мақсадида таълим муассасасининг барча ўқув хоналарига замонавий мониторлар ҳам тақдим этилди. Мухтасар айтганда, партия етакчиси билан учрашув муассаса ходимлари ва болажонлар учун унутилмас лаҳзалар ва таассуротларга бой бўлди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube