TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #802

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры672Количество просмотров
Опубликован1 июн.01.06.2024, 15:24
Содержимое поста

Содержимое

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг онкология бўлимида бўлди. Партия етакчиси шифохонада бемор болаларнинг даволаниши учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, бу ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. Мулоқотда келажагимиз умиди ва эртанги кунимиз эгалари бўлган болажонларимизни ақлан ва жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар, бу борадаги партиянинг хайрли лойиҳалари, мақсадлари хусусида сўз борди. Қолаверса, байрам муносабати билан совғалар улашилгани болажонларга бир олам завқу-шавқ бағишлади Меҳр-мурувват, эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлган бу каби тадбирлар партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти ҳамда фаолларимиз иштирокида республика миқёсида давом этмоқда. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube