Содержимое
"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Андижонда бўлиб, имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олди. Жумладан, «Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма йиллиги» маҳалласи, Учқўрғон кўчаси, 89-уйда яшовчи имконияти чекланган Ҳожиакбар Нуралиевни кириб кўрди. Уни Халқаро болалар куни билан табриклаб, байрам совғалари берди. Шунингдек, тиббиёт ходимларига Ҳожиакбарни соғломлаштириш бўйича тавсия бериб, партия томонидан ҳам амалий ёрдам кўрсатилишини ўз назоратига олди. Қолаверса, партия етакчисининг саъй-ҳаракати билан Ҳожиакбар Нуралиевга янги ўқув йилидан бошлаб, якка тартибда билим олиш учун шарт-шароит яратилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube