TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #806

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,130Количество просмотров
Опубликован2 июн.02.06.2024, 08:48
Содержимое поста

Содержимое

Андижонда БПТлар сони яна биттага кўпайди 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имконияти чекланган, бемор болалар ҳолидан хабар олиш учун Андижонга борган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова вилоятдаги кўп тармоқли болалар шифохонасида бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган шифокорлар билан ҳам учрашди. Учрашувда «Адолат» СДП томонидан мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳаси вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар, эришилган ютуқлар хусусида сўз борди. Партия етакчиси андижонлик «Адолат»чилар, хусусан, тиббиёт соҳаси вакилларининг вилоятда партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, лойиҳаларини ҳаётга самарали татбиқ этишдаги фаоллигини эътироф этиб, миннатдорчилик билдирди. Мулоқот давомида партиянинг вилоят Кенгаши масъуллари ва ҳудуддаги депутатларга шифохоналар билан ижтимоий масалаларда ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан аниқ тавсиялар берилди. Қолаверса, белгиланган вазифалар натижадорлигини таъминлаш мақсадида мазкур шифохонада партиянинг бошланғич ташкилоти ҳам тузилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube