TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #808

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры582Количество просмотров
Опубликован13 июн.13.06.2024, 10:20
Содержимое поста

Содержимое

#Тошкент_вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ўрганиш юзасидан Тошкент вилоятига қилган сафари давомида Қибрай туманидаги «Опа-сингиллар» нодавлат-нотижорат ташкилотида ҳам бўлиб, ушбу муассаса ходимлари ва аъзолари билан учрашди. Учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси ташкилот фаолияти билан яқиндан танишар экан, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди. Фикр-мулоҳазалар ва қизғин савол жавобларга бой бўлган мулоқот давомида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга яратилган имкониятлар, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди. Қолаверса, партия Сайловолди дастурида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга доир мақсадларнинг ҳаётга татбиқ этилиш ҳолати ҳамда уларнинг натижадорлигини ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди. Батафсил юқоридаги лавҳада ⏫ adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube