Содержимое
#Тошкент_вилоят_Кенгаши «ChirchiqSelmash» МЧЖ: бошланғич партия ташкилотига 50 нафар аъзо қўшилди Куни кеча «Адолат» СДПнинг Тошкент вилоятидаги ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ўрганиш мақсадида Қибрай туманига борган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова тумандаги «ChirchiqSelmash» МЧЖ қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан учрашди. Учрашувда партиянинг қуйи бўғинлари фаолиятини янада ривожлантириш, электорат билан мунтазам самарали мулоқотни таъминлаш, лойиҳаларнинг натижадорлигини ошириш ва партия сафига янги аъзоларни кенг жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида ўтган тадбир сўнгида «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган 50 нафар МЧЖ ходимларига Робахон Махмудова томонидан партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Батафсил юқоридаги лавҳада⏫ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube