TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #810

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры475Количество просмотров
Опубликован13 июн.13.06.2024, 13:41
Содержимое поста

Содержимое

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ўрганиш юзасидан Тошкент вилоятига қилган сафари доирасида Чирчиқ шаҳрида партиянинг вилоятдаги барча туман Кенгашлари раислари, депутатлари ва фаоллари билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда ҳудудларда партия лойиҳаларининг амалга оширилиши, аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия аъзоларининг сиёсий билими ҳамда фаоллигини ошириш ва бошқа устувор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жараёнда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзоларига партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини янада самарали ҳал қилишга қаратилган асосли таклифларни тизимли тайёрлаш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартибига мунтазам киритиб бориш масалаларида бир қатор кўрсатмалар берилди. Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳамда ҳали қилиниши лозим бўлган бир қатор устувор вазифаларга тўхталиниб, уларни бартараф қилиш бўйича аниқ тавсиялар берилди. Батафсил юқоридаги лавҳада⏫ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube