Содержимое
«Меҳр Карвони» «Нур» болаларига янада нур бағишлади Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ўрганиш юзасидан Тошкент вилоятига қилган сафари доирасида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси қарамоғидаги «Нур» оромгоҳига ҳам борди. Бу ерда партия билан Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги 30-меҳрибонлик уйининг ёзги таътилни ўтказиш учун ташриф буюрган 7-14 ёшли тарбияланувчилари ҳамда соғломлаштириш оромгоҳининг 100 нафардан зиёд болажонлари ва етакчилари учун яна бир мароқли тадбир ташкил этилди. Болаларнинг ёзги таътилларини янада мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий ва жисмоний ривожланишларига ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилган тадбирда партия раҳбари юртимизда баркамол авлоднинг ҳар томонлама етук ва соғлом бўлиб улғайиши учун олиб борилаётган эзгу ислоҳотлар ҳақида фикр юритди. Қолаверса, «Адолат» СДП ҳам юртимиз келажаги бўлган болажонларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг униб-ўсишларида барча имкониятларни яратиб беришни ўз олдидаги устувор мақсадлардан бири этиб белгилагани алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида болажонлар учун хайрия тадбири ва концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастуридан сўнг болажонларга партия ва ҳамкорлар томонидан совғалар ҳамда бадиий китоблар туҳфа этилгани болалар учун яна бир кутилмаган совға бўлди. «Меҳр карвони» лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир болаларнинг ёзги таътилларини мазмунли ўтказишга, уларнинг ижтимоий ва маънавий ривожланишларига катта ҳисса қўшди. Айтиш жоизки, бундай тадбирлар болаларнинг фаол, ижодкор ва жисмоний соғлом бўлишларини таъминлашга ёрдам беради. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube