TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #814

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры515Количество просмотров
Опубликован14 июн.14.06.2024, 15:22
Содержимое поста

Содержимое

Жисмоний ҳаракат – хотин-қизлар саломатлиги гарови Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекис­тон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова билан учрашув бўлиб ўтди. «Хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш кечириш­ларида спортнинг ўрни» мавзусидаги тадбирда партия раҳбари жамиятда хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини таъминлашда спортнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, спорт нафақат жисмоний соғликни яхшилаш, балки руҳий ҳолатни барқарорлаштиришда ҳам муҳим ўрин тутишини қайд этди. Шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни оммалаштиришда партиянинг роли ва вазифалари ҳақида сўз юритилар экан, бу борадаги ташаббуслар, амалга оширилаётган лойи­ҳалар ва дас­турлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Қолаверса, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирларга ҳам атрофлича эътибор қаратилди. Тадбир якунида Робахон Махмудова партияга аъзо бўлиш истагини билдирган талаба-ёшларга аъзолик гувоҳномаларини топширди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube