TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #819

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры636Количество просмотров
Опубликован16 июн.16.06.2024, 02:50
Содержимое поста

Содержимое

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизга татбиқ этилаётган янгиликлар аҳоли фаровонлиги, фуқароларнинг дарду-ташвишларини ўрганиб, муаммоларни жойида ҳал этиш, пировардида халқимизни рози қилиш орқали юрт тараққиётини таъминлашни кўзда тутади. Бу борада жойларда турли давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, сайёр қабуллар, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг пойтахтимизни Учтепа туманидаги «Шарқ юлдузи» маҳалласи аҳолиси ҳолидан хабар олиш ва улар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммоларига ечим топишга қаратилган сайёр қабули ҳар жиҳатдан самарали кечди. Сайёр қабул давомида партия раҳбари аҳоли вакилларининг мурожаатларини тинглаб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш баробарида, тадбирда иштирок этаётган Учтепа тумани ҳокимлиги масъуллари ҳамда «Шарқ Юлдузи» маҳалласи фаолларига мазкур масалаларнинг ижобий ҳал этилишида керакли тавсияларни берди. Дастлаб, «Шарқ Юлдузи» МФЙ биносида Учтепа тумани ҳокимлиги масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирокидаги сайёр қабулдан бошланган тадбир ҳудуддаги ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар хонадонларидаги учрашувлар асносида давом этди. Партия етакчиси уйма-уй юриб, имконияти чекланган хотин-қизлар, бемор кексалар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан суҳбатлашаркан, улар учун мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигини тиклаш борасида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар ҳақида атрофлича тушунча берди. Шунингдек, «Адолат» СДПнинг ижтимоий соҳага йўналтирилган дастурий мақсадлари ҳаётга самарали татбиқ этилаётгани, келгусида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари партиянинг доимий эътиборида бўлишини таъкидлаб ўтди. Қолаверса, жараёнларда имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачаси ва бошқа рўзғор учун керакли анжомлар топширилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатилгани муборак Қурбон ҳайити арафасида ўзгача моҳият касб этди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube