TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #833

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры392Количество просмотров
Опубликован29 июн.29.06.2024, 08:40
Содержимое поста

Содержимое

Адолатчи ёшлар - партиямиз таянчи ва келажагимиз пойдевори 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Адолат” социал-демократик партиясида “Адолатчи ёшлар – партиямиз таянчи ва келажагимиз пойдевори” мавзусига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Партия етакчиси Робахон Махмудова тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланганини таъкидлаб ўтди. Жорий йил давлатимиз раҳбари томонидан «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили», деб эълон қилиниши ҳам эртамиз эгаларига бўлган эътиборнинг исботидир. Мамлакатимизда ёшлар учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган бўлиб, уларнинг таълим олишлари, касб ўрганишлари, бандлиги, уй-жой таъминоти ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилганлигига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти республика Кенгаши раиси Муҳаммаджон Валиев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" раиси ўринбосари Акбаршоҳ Тешабоев томонидан мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келгани, сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари учун кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётганини таъкидланди. Бир сўз билан айтганда, жамият тараққиёти йўлида куч-ғайратини аямайдиган ёшларнинг борлиги Янги Ўзбекистоннинг келажаги буюклигидан далолатдир. Тадбир сўнггида ёшларга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фаол ёшлар, партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube