TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #834

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры403Количество просмотров
Опубликован29 июн.29.06.2024, 12:24
Содержимое поста

Содержимое

«Адолат»чи ёшлар – партиямиз таянчи Июнь ойи мамлакатимизда ёшлар сиёсати доирасида амалга ошириладиган ишларнинг янада кенг кўламда давом этиши билан ажралиб туради. 30 июннинг «Ёшлар куни» сифатида нишонланиши эртамиз ворисларининг давлат ва жамият ҳаётида аҳамияти юксаклигининг яна бир бор исботи. Сана муносабати билан «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида «Адолат» чи ёшлар – партиямиз таянчи ва келажагимиз пойдевори» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бугун мамлакатимизда ўқиб, ўрганиб ўз устида ишлаш орқали баркамол шахс бўлишга интилаётган ёшлар учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилганини эътироф этар экан, ёшларимиз бундан оқилона фойдаланишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон «Адолат» СДП «Ёш адолатчилар» қаноти республика Кенгаши раиси Муҳаммаджон Валиев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» раиси ўринбосари Акбаршоҳ Тешабоев томонидан мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларга замонавий таълим бериш ва қобилиятларини ривожлантириш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу ислоҳотлар мамлакатнинг ҳар томонлама ривожланиши ва келажак авлодининг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун замин яратаётгани айтиб ўтилди. Маърузачилар ҳаётий мисоллар орқали юртимизда кечаётган ислоҳотларда ёшлар масаласи ҳамиша эътибор марказида бўлиб келаётгани, бу борада партиянинг ғоялари, ташаббуслари ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлигини қайд этиб ўтдилар. Партия Марказий аппарати Ёшлар бўлими бошлиғи Дониёр Нурмуҳаммедов томонидан иштирокчилар учун мамлакатимизда ёшлар масалалари юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда бу борадаги партия ташаббусларининг ҳаётга татбиқ этилишига бағишланган кўргазмали тақдимоти барчада қизиқиш уйғотиб, ушбу йўналишда кенг тушунчага эга бўлишларига хизмат қилди. Тадбир якунида давлат ва жамият ҳаётида, партия фаолиятида ўзининг юксак салоҳияти, ташаббускорлиги ҳамда фаоллиги билан ёшларимизга ибрат бўлаётган бир гуруҳ фаол ёшлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ва раис ўринбосари Ислом Ҳамроевларнинг табрик сўзлари йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди. Мухтасар қилиб айтганда, бундай тадбирларни ўтказиш орқали эртамиз эгалари бўлмиш ёшларни доимо рағбатлантириб бориш, «Адолат» социал-демократик партиясининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолаверади. Партиямиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар, кўрик-танловлар ўтказилиши ҳам ёшларга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube