Содержимое
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова Гулистон шаҳридаги «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси фаолияти билан танишди Хусусий клиника 2023 йилда фаолият бошлаган. Ушбу шифо маскани клиник лабаратория, ултра товуш текшируви, кардиология, неврология ва бошқа ўттиздан ортиқ йўналишда беморларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Партия раҳбари клиникада даволанаётган беморларга яратилган шароитлар билан танишди ва беморлар ҳолидан хабар олди. Шунингдек, Робахон Махмудова «Doktor Abdumalik» хусусий клиникаси ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда Сиёсий Кенгаш раиси партиямиз электоратининг кўпчилик қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани халққа янада яқинлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунча берди. Самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида ўтган учрашув сўнгида «Doktor Abdumalik» хусусий клиникасида БПТ ташкил этилиб, «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ саломатлик посбонларига Робахон Махмудова томонидан партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube